"Ливерпуль" "Лестер" футболчисини сотиб олмоқчи
АПЛ чемпионлиги учун даъвогарлик қилаётган "Ливерпуль" ўз таркибини савияли ярим ҳимоячи билан кучайтирмоқчи.
"El Nacional" нашри тарқатган хабарга кўра, мерсисайдликлар "Лестер" футболчиси Юри Тилемансни сотиб олишга ҳаракат қилиб кўради. "Тулкилар" ва Юри ўртасидаги шартнома 2023 йилнинг июнида якунига етади.
"Қизиллар" бельгиялик футболчи учун 40 миллион евро таклиф этмоқда. Аввалроқ, Юрген Клопп ўз жамоасига бошқа бир истеъдодли ярим ҳимоячи Жуд Беллингэмни олиб келиш ниятида эканлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.
Жорий мавсум 24 ёшли хавбек "Лестер" либосида 23 учрашув ўтказиб, 6 гол ва 3 ассист муаллифига айланди.
Фикрлар