"Ливерпуль" "Манчестер Сити" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи
"Ливепруль" ёзги трансферлар ойнасида таркибни кучайтириш учун ҳаракат қилади. Клуб Беллингем учун курашдан чиққанидан сўнг унинг ўрнига бир қанча вариантларни кўриб чиқмоқда. Улар орасида Калвин Филлипс ҳам бор, дея хабар берди "Daily Star" нашри.
"Манчестер Сити" футболчиси мазкур мавсумда кам ўйин амалиётига эга бўлганидан норози ва жамоани тарк этишга тайёр. Манбанинг таъкидлашича, мазкур трансфер мерсисайдликларга 35 миллион еврога тушади.
Филлипсга "Ливепруль"дан ташқари Англиянинг яна бир қатор клублари қизиқиш билдирмоқда. "Нюкасль" ва "Астон Вилла" каби жамоалар уни ўз таркибида кўришни истайди.
Фикрлар