“Ливерпуль” Муҳаммад Салоҳдан қутилмоқчи. Зўр вариант чиқди
Ёзги трансферлар мавсумида “Ливелпуль” ва Ювентус” ўзлари учун муаммо бўлаётган ҳужумчиларни ўзаро алмашишни режалаштирмоқда.
Муҳаммад Салоҳ билан муносабатлари бузилганидан кейин Юрген Клопп мисрлик футболчидан қутилиш пайида юрибди. Салоҳнинг ўзи ҳам бошқа клублар таклифини қабул қилишга тайёр. Унга “Реал”, “Барселона” ва “Ювентус” қизиқмоқда. Бироқ, мадридликларнинг асосий нишони Килиан Мбаппе ва Эрлинг Холанд бўлиб қолмоқда. Каталонияликлар эса, молиявий инқироздан чиқа олмаяпти. Демак, Салоҳ учун туринликлар асосий даъвогарга айланган.
“Ювентус” эса асосий таркибга кира олмаётган ва катта маош сўраётган Пауло Дибалани бошқа жамоага ўтказиб юбормоқчи.
Юрген Клоппга Салоҳнинг ўрнига аргентиналик ҳужумчини олиш варианти маъқул келди. Бироқ, туринликлар рокировка амалга ошиши учун маълум миқдорда харажат қилишига тўғри келади. Чунки бугунги кунда мунтазам гол ураётган Муҳаммад Салоҳнинг трансфер суммаси захирада ўтирган Дибаланикидан баландроқ ҳисобланади.
Фикрлар