МЮ футболчиси кетма-кет иккинчи марта коронавирусга чалинди

“Манчестер Юнайтед”нинг янги футболчиси Алекс Теллес Англияга келганидан бери ишлари юришмай қолди. У яқинда коронавирусдан тузалган эди.

Истеъдодли ҳимоячи ноябрь ойидаги ўйинларда иштирок этиш учун Бразилия терма жамоасига чақиртирилди. У 13 ноябрь куни Парагвайга қарши ўтказилган беллашувда захирадан майдонга тушди. Учрашувдан кейин барча футболчиларнинг коронавирусга олинган тестлари натижалари келди. Унда Теллес яна вирус юқтиргани қайд этилган эди.

Теллес октябрь ойида коронавирус туфайли “Челси”, “РБ Лейпциг”, “Арсенал”, “Башакшеҳир” ва “Эвертон” қарши учрашувларни ўтказиб юборган эди. У яна карантинга олинади.

Бразилиялик футболчи ўтган ойнинг бошида “Манчестер Юнайтед” билан беш йиллик шартнома имзолаган эди.

“Ювентус” шартномасини рад этган Дибала янги жамоа танлади

“Боруссия” МЮга жароҳатдаги футболчисини беради

МЮ назари тушган футболчининг нархи бирдан ошиб кетди

Почеттино МЮни бошқара олмайдиган бўлди. Бунга сабаб нима?

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)