“Ливерпуль” Муҳаммад Салоҳдан воз кечишга қарор қилди

  • 20 Jun 09:06
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Ливерпуль” раҳбарияти ва жамоанинг энг зўр тўпурари Муҳаммад Салоҳ ўртасидаги янги шартнома бўйича музокаралар бош берк кўчага кириб қолди. Томонлар анчадан бери маош масаласида келиша олмаяпти.

Tecno

Mirror нашрининг таъкидлашича, ливерпулликлар энди Салоҳ билан шартномани узайтиришни кун тартибидан олиб ташлади ва мисрлик ҳужумчининг бир йилдан сўнг амалдаги битими якунланишига қўйиб юборишга қарор қилди.

Клуб раҳбарияти 30 ёшли ҳужумчининг кетиши жамоа ўйинига кучли таъсир ўтказмайди, деган фикрга келган.

Муҳаммад Салоҳ якунланган мавсумда барча турнирларда 51 та учрашув ўтказиб, ўз ҳисобига 31 та гол ва 16 та ассист расмийлаштирди.

Comments

You must be logged in to commet!