"Ливерпуль" мухлислари учун нохуш хабар
“Ливерпуль” расмий сайтида кеча “Эвертон”га (2:2) қарши дербида жиддий жароҳат олган ҳимоячи Виржил ван Дейк ҳақида маълумот берилди.
Унга кўра, 29 ёшли голландиялик футболчининг тизза пайлари жиддий шикастланган. Шифокорлар уни дарҳол операция қилиш лозимлигини айтган. Клуб баёнотида ван Дейкнинг қачон сафга қайтиши мумкинлиги ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган.
Виржил “Эвертон”га қарши ўйинда рақиб дарвозабони Жордан Пикфорд билан тўқнашув оқибатида жароҳат олган эди.
Фикрлар