"Ливерпуль" мухлислари учун хушхабар

“Ливерпуль” клуби ҳимоячиси Виржил ван Дейк соғайиб сафга қайтди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра голландиялик футболчи бугун умумий гуруҳ машғулотларига қўшилган. Шунингдек, ярим ҳимоячи Жоржиньо Вейналдум ҳам жароҳатидан фориғ бўлиб шуғулланишни бошлаб юборган.

Бош мураббий Юрген Клопп айни дамда ушбу футболчиларнинг ҳолатини диққат билан кузатмоқда. Агар уларда ортиқча муаммо кузатилмаса улар “Фламенго”га қарши бўлиб ўтадиган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида иштирок этишади.

Эслатиб ўтамиз, «Ливерпуль» – «Фламенго» баҳси эртага Тошкент вақти билан соат 22:30 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!