"Ливерпуль" Норвегия терма жамоаси аъзоси учун "Арсенал" ва "Тоттенхэм" билан рақобатлашади

"Шеффилд Юнайтед" ярим ҳимоячиси Сандер Берге фаолиятини "Ливерпуль"да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Eurosport хабар бермоқда.

Юқоридаги манбага кўра, мерсисайдликлар 23 ёшли норвегиялик футболчини шу ёз сотиб олишни режалаштирмоқда. Бу борада уларга "Астон Вилла", "Арсенал" ва "Тоттенхэм" рақобат қилиши мумкин.

Берге жорий мавсум "Шеффилд Юнайтед" сафида жами 14 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилди. У Норвегия терма жамоаси сафида 24 та ўйинда иштирок этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!