"Ливерпуль" ўз майдонида "Лестер"дан устун келди

АПЛ 24-туридан ўрин олган "Ливерпуль" - "Лестер" учрашуви якунига етди. Мазкур ўйинда мерсисайдликлар 2:0 ҳисобида рақибдан устун келди. 

"Қизиллар"нинг иккала голига ҳам Диогу Жота муаллифлик қилди. 

Ушбу ғалабадан сўнг Клопп шогирдлари очколари сонини 51 тага етказиб олган ҳолда, АПЛ турнир жадвалида 2-ўринни мустаҳкамлади. 26 очкоси бор "тулкилар" 12-поғонани банд этган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!