"Ливерпуль" ўз уйида плей-офф чипталарини нақд қилди
Чемпионлар Лигаси 5-турининг навбатдаги учрашувлари ортда қолди. "Энфилд"да меҳмон бўлган "Аякс" 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди.
Ўйин тақдирини амалда ҳал этган гол 58-дақиқада Кёртис Жонс томонидан киритилди. Дарвозабоннинг қўпол хатосидан унумли фойдаланган хавбек бўш қолган дарвозага тўп киритиб, жамоасига ғалаба келтирган голга муаллифлик қилди.
Ушбу ғалабадан кейин 12 очко тўплаган мерсисайдликлар "Д" гуруҳини пешқадам сифатида якунлаши ойдинлашди. "Аякс" эса 7 очко билан учинчи поғонани банд этган.
- 90+4'
Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди.
- 90+3'
Рақибига нисбатан қўполлик ишлатган Мане огоҳлантирилди.
- 90+2'
Сўнгги дақиқаларда мемҳонлар катта куч билан ҳужум қилмоқда. Бироқ мерсисайдликлар ҳимояда ишончли ўйнаяпти.
- 90+1'
Рақиб ҳужумини қоида бузиш эвазига тўхтатгани учун Хендерсон огоҳлантирилди.
- 90'
Асосий вақтга 4 дақиқа қўишб берилди.
- 88'
Ҳозиргина ўйинга қўшилган Ҳунтелар кучли зарба берди. Дарвозабон юқори реакция кўрсатиб, хавфни бартараф этди.
- 86'
Мазрауи ўрнига Ҳунтелар майдонга тушди.
- 84'
Робертсон узатган тўпни ўзига бўйсундирган Фирмино зарба берди. Дарвозабондан чиройли сейв!
- 83'
Тобиас Штилер раақибига нисбатан қўпол ўйнади. "Қизиллар"да яхши стандарт юзага келди.
- 81'
Жароҳат олган Нерес ўрнига Лассин Траоре ўйинга қўшилди.
- 80'
Давид Нересга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 77'
Учтунлик мемҳонлар томонда. Бироқ хавфли вазиятлар сони кўп эмас.
- 74'
Тўп учун курашда Салаҳ рақибига нисбатан қоида бузди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.
- 70'
Ҳакамга эътироз билдиргани учун Вейналдум огоҳлантирилди.
- 68'
Диогу Жота ўрнига Роберто Фирмино майдонга тушди.
- 67'
Бурчакдан Тадич жарима майдонига тўп узатди. Ҳимоячилар ишончли ҳаракат қилди.
- 64'
Антгни ўткир бурчакдан зарба берди. Тўп у кутганчалик траеткория олмади.
- 61'
Маненинг режасини рақиб ҳимоячилари пайқади ва уни тўхтатди.
- 58'
ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! "Ливерпуль" ҳисобни очди!
Дарвозабоннинг қўполи хатосидан кейин тўпни эгаллаб олган Жонс бўш қолган дарвозага тўп киритди.
- 55'
Дэйли Блинд огоҳлантирилди.
- 54'
Кетма-кет Мане ҳамда Тадич офсайдд қолиб кетди.
- 50'
Бурчакдан оширилган тўпга Классен зарба ноаниқ берди.
- 48'
Давиз Нерес ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетиши мумкин.
- 46'
Иккинчи тайм бошланди!
- 46'
Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!
- 45+1'
Танаффус!
- 45+1'
Гравенберхнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.
- 45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.
- 43'
Ўткир бурчакда бўлишига қарамай Робертсон зарба берди. Бироқ у мўлжалда адашди.
- 42'
Дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бораётган Манени қўполлик билан тўхтатган Схюрс огоҳлантирилди.
- 41'
Клопп шогирдлари орқа чизиқда ишончли ўйин намойиш этмоқда.
- 39'
Жонс узатган тўпга шериклари бормади. Ҳужумда тушунмовчилик юзага келди.
- 37'
Давид Нерес ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
- 35'
Дастлабки дақиқалардаги темп бироз йўқолди. Ўйин марказда кечмоқда.
- 32'
Мазрауининг узоқ масофадан йўллаган зарбаси хавфли тус олди. Уни чиройли харакати билан дарвозабон қайтарди.
- 30'
Мерсисайдликлар рақиб жарима майдонига ёриб киролмади. Тўп дарвозабонгача қайтарилди.
- 28'
Эндрю Робертсонга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 26'
Тадич жамоасининг позицион ҳужумини ноаниқ узатмаси билан барбод қилди.
- 23'
Тезкор қарши ҳужумга ўтаётган "қизиллар" яхши имкониятга эга бўлди. Бироқ тўпни ўзидан узоқлаштириб юборган Жота курашда рақибига ютқазди.
- 21'
Классеннинг бош билан йўллаган зарбасини дарвозабон ушлаб олди. Камига, ён ҳакам байроқчасини кўтариб турган эди.
- 20'
Меҳмонлар марказда тўпни назорат қиляпти.
- 19'
Антони дарвозанинг юқори бурчагини нишонга олганди. Бироқ тўп у истаган траекторияни ҳосил қилмади.
- 17'
Мане томон Жонснинг узатган тўпи ноаниқ кетди.
- 15'
Тўп назорати нидерландияликларда. "Ливерпуль" қарши ҳужумларда ўйнамоқда.
- 13'
Мане қулай позицияда узатма ўрнига зарба беришга ҳаракат қилди. Бироқ ҳимоячилар уни зарарсизлантира олди.
- 11'
Антони воқеалар ривожидан илгарилаб кетди.
- 9'
Жота қанотдан жарима майдонига ёриб кирди. Бироқ Схюрс уни тўхтатди.
- 8'
Ўйин кескин ҳужумлар остида бошланди. Вейналдумнинг зарбаси йўлига ҳимоячи ғов бўлди.
- 6'
Жонснинг бу сафарги зарбаси дарвоза устунини титратди.
- 4'
"Аякс" бурчак зарбаси тепиш ҳуқуқига эга бўлди: марказга узатилган тўпга бош билан берилган зарбага аниқлик етишмади.
- 2'
Дастлабки хавфли вазиятни мезбонлар уюштирди: Жонснинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди.
- 1'
Ўйин бошланди!
- 0'
Футболчилар майдонга тушиб келди.
Фикрлар