"Ливерпуль" қишки трансферлар даврида "Наполи" етакчиларидан бирини сотиб олмоқчи

"Наполи" клуби ҳужумчиси Лоренцо Инсинье "Ливерпул"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Mirror нашри тарқатган хабарга кўра 27 ёшли италиялик футболчи мерсисайдликларнинг қишки трансферлар давридаги асосий кўзлаган футболчиси ҳисобланади.

Маълумот учун, Инсинье асли “Наполи” тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2010 йилдан буён асосий жамоада тўп суриб келмоқда. Лоренцо жорий мавсум неаполликлар сафида жами 22та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 10та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса 2022 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!