Ads

"Бенфика" клуби ҳужумчиси Рауль Хименес  фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.

Squawka нашри тарқатаётган хабарга қараганда, 25 ёшли футболчига "Ливерпуль" клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Манбада келтирилишича, Мексика терма жамоаси ҳужумчиси 22 миллион еврога баҳоланмоқда.

Қайд этиш жоиз, мексикалик футболчи жорий мавсумда Португалия чемпионатида 10 та ўйинда майдонга тушиб,  ўз ҳисобига 5 та гол ёздириб қўйган.