“Ливерпуль” “Реал”ни энг кўп уялтирган жамоага айланди

CHERY AUTO

Европа Чемпионлар лигасининг умумий босқич тўртинчи турида Англиянинг амалдаги чемпиони “Ливерпуль” ўз майдонида ўтказилган учрашувда “Реал”ни кичик ҳисобда мағлубиятга учратди.

Tecno

Англия клубига ғалаба кельирган ягона голни Алексис Мак Аллистер киритди.

Stata Football статистика  марказининг маълум қилишича, мерсисайдликлар “Реал”ни энг кўп қуруқ мағлубиятга учратган жамоага айланди. Яъни, “Реал” ўйинчилари қитъа миқёсидаги турнирда бешта учрашувда “Ливерпуль” дарвозасига йўл топа олмаган.

Ўз навбатида, “Реал” Европа Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш бўйича рекордчи ҳисобланади. Мадридликлар нуфузли мусобақа бош совринига 15 маротаба эга чиққан.

“Ливерпуль” қитъанинг энг зўр турнирида олти марта ғолиб чиққан ва бу кўрсаткич бўйича Англия жамоалари орасида биринчи ўринда турибди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию