“Ливерпуль” Россия чемпионатидан футболчи сотиб олишдан воз кечди
Ads

 

Англиянинг “Ливерпуль” жамоаси Россиянинг “Спартак” клуби ярим ҳимоячиси Куинси Промесни ўз сафига қўшиб олмайдиган бўлди.

“Ливерпуль” скаутлари Голландия термаси аъзосининг ўйинини кузатиб бораётганди, аммо мерсисайдликлар бош мураббий Юрген Клопп бу трансфердан воз кечишга қарор қилди.

Жорий мавсумда Промес Россия чемпионатининг 14 та баҳсида олтита гол ҳамда еттита голли узатмага муаллифлик қилган.