"Ливерпуль" сафарда навбатдаги ғалаба билан 1-ўринга чиқди

АПЛнинг 33-турида "Ливерпуль" жамоаси сафарда "Саутгемптон"га қарши ўйнади.

Қизиқарли кечган ўйинда дастлаб "Саутгемптон" ҳужумчиси Шей Лонг ҳимоячиларни хатосидан фойдаланиб ҳисобни очди. Кейинчалик Наби Кейта мувозанатни тиклади, - 1:1.

Иккинчи бўлимда Юрген Клопп заҳирадан янги кучлари майдонга туширди. Айнан Жордан Хендерсоннинг майдонга тушиши, "Ливерпуль"га фойда келтирди. Дастлаб Хендерсон Муҳаммад Салоҳнинг голига пас узатган бўлса, 86-дақиқага келиб Фирминонинг пасидан сўнг Жорданнинг ўзи ҳисобни янада йириклаштирди, - 1:3.

Шу тариқа "Ливерпуль" навбатдаги уч очкога эга бўлди ва пешқадамликни қўлга олди.

"Саутгемптон" - "Ливерпуль" - 1:3

Голлар: Лонг (9) - Кейта (36), Салоҳ (80), Хендерсон (86)

Саутгемптон: Ганн — Беднарек, Йошида, Вестергор (Остин, 83) — Валери, Уорд-Прауз, Ромеу (Армстронг, 83), Хойбьерг, Бертранд — Редмонд, Лонг (Симс, 61).

Ливерпуль: Алиссон — Александер-Арнольд (Хендерсон, 59), Матип, ван Дейк, Робертсон — Вейналдум (Милнер, 59), Фабиньо, Кейта (Ловрен, 88) — Салоҳ, Фирмино, Мане.

Огоҳлантиришлар: Беднарек, Бертранд — Салаоҳ, Робертсон, Хендерсон, Мане.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!