"Ливерпуль" Салоҳни Токио Олимпиадасига боришига қарши
"Ливерпуль" расмийлари мисрлик ҳужумчи Муҳаммад Салоҳнинг Токиода бўладиган Олимпиада мусобақасида иштирок этишига қарши. Бу ҳақда Goal.com хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбага кўра, Англия клуби ҳужумчининг соғлиғидан ҳавотир олмоқда, чунки Миср Испания, Аргентина ва Австралия билан қийин гуруҳга тушиб қолган. Аммо тез орада Миср футбол федерацияси президенти Аҳмед Межоҳид "Ливерпуль" раҳбарияти билан бу борада музокара ўтказади.
29 ёшли Салоҳ ўтган мавсум "Ливерпуль" таркибида барча мусобақаларда жами 51 та ўйин ўтказди. У ушбу учрашувларда 31та гол урди ва 6 та голга ассистентлик қилди.
Салоҳнинг мерсисайдликлар билан шартномаси 2023 йилнинг ёзигача амал қилади.
Фикрлар