Ads

"Ливерпуль" клуби ярим ҳимоячиси Жеймс Милнер мушакларидан олган жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлди. Бу ҳақда The Independent нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги нашрнинг ёзишича 32 ёшли футболчи кеча мерсисайдликларнинг умумий гуруҳ машғулотларида иштирок этган.

Энди Милнер 26 май куни “Реал”га қарши бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигаси финалида иштирок этиши мумкин.