"Ливерпуль" "Сити" билан энди футболчи учун ҳам курашади
"Ливерпуль" клуби "Лейпциг" ҳимоячиси Йошко Гвардиол учун курашга қўшилди. Бу ҳақда "Fichajes" нашри хабар берди.
Манбага кўра, "қизиллар" уни Виржил Ван Дейкка муносиб номзод сифатида кўрмоқда. Футболчининг ўзи ҳам АПЛга ўтишга қарши эмас.
Унга "Манчестер Сити" ҳам жиддий қизиқиш билдираётганди. Ҳатто кўплаб манбаларда ҳимоячининг "шаҳарликлар" билан шартнома имзолаб бўлгани айтилганди. Бироқ ҳамон расмий маълумотлар ошкор этилмади ва бу Гвардиол учун кураш давом этаётганидан далолат.
Фикрлар