"Ливерпуль" "Сити"ни мағлуб этиб, Суперкубокни қўлга киритди. Янги футболчилардан гол ва ассист

"Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" жамоалари ўртасидаги Англия Суперкубоги учун баҳс ниҳоясига етди. Унда "қизиллар" 3:1 ҳисобида зафар қучди.

Дастлаб, биринчи бўлим ўрталарида Трент Александр-Арнольд ҳисобни очди. Иккинчи таймда захирадан майдонга тушган Ҳулиан Альварес 70-дақиқада мувозанатни тиклади. Орадан кўп ўтмай, Муҳаммад Салоҳ якунда жамоасига ғалаба келтирган гол муаллифига айланди. Мисрлик футболчи Дарвин Нуньес ишлаган пенальтини аниқ амалга оширди.

Ўйиннинг сўнгги сонияларида Нуньеснинг ўзи орадаги фарқни иккитага оширди.

Маълумот учун, ўтган йили Суперкубокни "Лестер" қўлга киритганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!