“Ливерпуль” супер ҳужумчидан воз кечди
“Лейпциг” раҳбарияти жамоанинг асосий тўпурари Тимо Вернернинг трансфер нархи пасайтирилмаслиги ҳақидаги маълум қилганидан кейин “Ливерпуль” бу футболчини олиш фикридан воз кечди.
“Ливерпуль” Тимо Вернерга беш йиллик шартнома ва йилига 10 миллион евро маош тўлашни таклиф қилган эди. Лекин немис клуби раҳбарларининг трансферни 55 миллион евродан пасайтирмаётгани музокараларнинг тўхтатилишига сабаб бўлди.
Вернер бу йил тўпурарлик бўйича ўз рекордларини янгиламоқда. Жорий мавсумда 28 та ўйинда майдонга тушган ҳужумчи 24 та гол уриб, 7 та голли пас узатди.
Фикрлар