"Ливерпуль" трансферни 70 миллион евро билан ҳал қилмоқчи
Пул билан ҳаммасини уддаласа бўлади
«Монако» клубига тегишли бўлган сенегаллик яримҳимоячи Ламин Камара яқин вақтлар ичида Франция чемпионатини тарк этиб, Англия премьер-лигасига йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Teamtalk манбаси хабар берди.
Маълумотларга кўра, «Ливерпуль» 22 ёшли футболчини қўлга киритиш бўйича асосий даъвогарга айланган.
Келишувни расмийлаштириш эҳтимоли аллақачон қишки трансфер ойнасидаёқ кўриб чиқилмоқда. Камара учун таклиф этилаётган сумма тахминан 70 миллион еврони ташкил қилиши айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ламин Камара «Монако» сафида 2024 йил ёзидан бери тўп сурмоқда. У билан тузилган амалдаги шартнома 2029 йил июн ойи охиригача мўлжалланган.
Изоҳлар (0)