"Ливерпуль" Ван Дейкка ўринбосар топиб қўйди

"Ливерпуль" жароҳат туфайли жорий мавсумни тўлиғича ўтказиб юбориши мумкин бўлган Виржил ван Дейкка ўринбосар топиб қўйди.

Хабар қилинишича, "қизиллар" "Валенсия" собиқ ҳимоячиси Эсекьель Гарай билан шартнома имзолашга уриниб кўрмоқчи. Аргентиналик футболчи ёзда испан клубини тарк этди ва айни дамда эркин агент ҳисобланади.

"Ливерпуль" Гарайни ван Дейк учун қисқа муддатли захира варианти сифатида кўриб чиқмоқда, шунинг учун футболчи билан келишув мавсум якунигача имзоланиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!