"Ливерпуль" ван Дейкнинг маошини ошириб, ўзида сақлаб қолмоқчи
"Ливерпуль" клуби раҳбарияти жамоанинг асосий ҳимоячиси Виржил ван Дейкнинг келажак фаолияти борасида муҳим қарорга келди.
The Express нашрининг ёзишича мерсисайдликлар 27 ёшли футболчи билан амалдаги шартномани узайтиришмоқчи. Янги келишувга кўра ван Дейкнинг йиллик маоши 12 млн еврога оширилади.
Таъкидлаш лозимки, сўнгги пайтларда Голландия терма жамоаси аъзосига "Реал" ва "Барселона" каби грандлардан жиддий қизиқишлар пайдо бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Маълумот учун, Виржил ван Дейк жорий мавсум “Ливерпуль” сафида жами 36та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3та гол ҳмда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар