"Ливерпуль" сардори Жордан Хендерсон жароҳатланган ҳимоячи Виржил ван Дейк ҳақида гапирди:

"Бу биз учун жуда катта зарба бўлди. Аммо у жароҳатидан қайтганида, янада кучлироқ ўйин кўрсатишига аминман. Унгача, ғалаба қозониш учун қўлимиздан келганича ҳаракат қилишимиз керак. Биз бирлашиб, бундан ижобий тарзда фойдаланишимиз лозим. Ҳозирги пайтда бу жуда кулгули туюлишини биламан. Бироқ "Ливерпуль" ван Дейксиз ўйнашни ўрганиши шарт!

Виржил кучли характерга эга. У ҳар томонлама яхши ўйинчи ва албатта, бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади", дея Хендерсон сўзларини "Ливерпуль" матбуот хизмати келтирмоқда.

Виржил ван Дейк АПЛ 5-туридан ўрин олган "Эвертон"га қарши учрашувда рақиб посбони Жордан Пикфорд билан тўқнашиб кетди ва узоқ муддатга сафдан чиқди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар