"Ливерпуль" клуби раҳбарияти "РБ Лейпциг" форварди Тимо Вернерни харид қилиш учун ўзининг бир нечта футболчиларини сотиб юбормоқчи.

The Athletic нашри тарқатган хабарга кўра, мерсисайдликлар 3 та футболчи - Марко Груйич, Жердан Шакири ва Харри Уилсонни трансферга қўймоқчи.

Груйичнинг трансфери 14,5, Шакириники 16, Уилсонники эса 17,5 миллион еврога баҳоланмоқда. Шундай қилиб, “Ливерпуль” ушбу футболчилар сотувидан жами 48 миллион евро ишлаб олиши мумкин.

Бундан аввалроқ эса, “Ливерпуль” Вернер учун немис клубига 60 млн евро тўлашга тайёрлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)