"Ливерпуль" яна бир трансферни амалга оширишга улгурадими?

"Ливерпуль" қишки трансфер ойнаси ёпилгунча яна бир марказий ҳимоячини ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Мерсисайдликлар "Шальке" футболчиси Ўзан Кабак билан музокараларни давом эттирмоқда. Клуб туркиялик футболчини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олмоқчи.

"Шальке" яқин вақтлар ичида 24 ёшли ҳимоячига ўринбосар топа олса, инглиз клуби билан шартномага имзо чекади.

Олдинроқ, "Ливерпуль" "Марсель" ҳимоячиси Дуе Чалат-Цар трансфери бўйича келишувга эришгани ҳақида хабар берилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!