"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси кейинги мавсумни Германияда ўтказади

CHERY AUTO

"Ливерпуль" футболчиси Фабио Карвальо кейинги мавсумни "Лейпциг"да ижара асосида ўтказади, дея хабар бермоқда Фабрицио Романо.

Tecno

Маълум бўлишича, кейинги ҳафтада томонлар музокараларни якунлайди ва ярим ҳимоячи тиббий кўрикдан ўтади. Унинг ўзи ҳам немис жамоасида кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишни истайди.

Карвальо 2022 йили "Ливерпуль" таркибига "Фулхэм"дан 6 миллион евро эвазига келиб қўшилди. У якунига етган мавсумда 22 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди. 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию