“Ливерпуль” юлдузи суперклубдан таклиф олди

  • 14 May 21:39
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Германиянинг машҳур Bild нашри мамлакат чемпиони “Бавария” жамоа тўпурари Роберт Левандовски ўрнига ундан кам бўлмаган ҳужумчи топганини маълум қилди.

Tecno

Мюнхенликлар сенегаллик ҳужумчи Садио Мане трансферини сўраб, “Ливерпуль” мутасаддиларига мурожаат қилгани айтилмоқда.

Маненинг ливерпулликлар билан келишуви бир йилдан кейин якунланади. Томонлар ҳамкорликнинг янги шартлари бўйича ҳали бир қарорга келмади. “Бавария” бундан  фойдаланиб, 30 ёшли юлдузни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Шу ўринда, Садиога “Барселона” ҳам даъвогарлик қилаётганини айтиш жоиз.

Мане учун мавсум омадли давом этмоқда. У ички ва халқаро мусобақаларда 48 марта майдонга тушиб, ўз ҳисобига 22 та гол ва бешта ассист расмийлаштирди.

Шунингдек, Седио Мане Сенегал терма жамоаси таркибида Африка Миллатлари кубоги мусобақасида бош соврин соҳиби бўлди.

Comments

You must be logged in to commet!