“Ливерпуль”да катта ўзгаришлар бўлади

  • 06 Mar 16:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Ливерпуль” жорий мавсумни барқарор ўтказа олмаяпти. Шу боис, клуб раҳбарияти ёзги трансфарлар вақтида таркибда катта ўзгаришлар қилади.

Tecno

Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, мутасаддилар қайси футболчилардан воз кечиш масаласида бир қарорга келиб бўлган. Унга кўра, мавсум тугаганидан кейин эамоани эркин агент сифатида Наби Кейта ва Алекс Окслейд-Чемберлен тарк этади. Уларга янги битим берилмайди.

Шунингдек, тажрибалия ярим ҳимоячи Жеймс Милнернинг ҳам жойи кафолатланмаган. Бу футболчи мавсум охиригача бир қарорга келиши керак.

“Ливерпуль” хўжайинлари “Ювентус”дан ижарага олинган Артур Мелони ортга қайтариб юборади. Бразилиялик ярим ҳимоячи Юрген Клопп жамоасига мослашиб кета олмади.

Мутасаддилари кетадиган ўйинчилар ўрнига беш нафар бошқа ижрочиларни олиб келишни мўлжаллаяпти.

Comments

You must be logged in to commet!