“Ливерпуль”да янги можаро!
Англия чемпионлиги унвонини муносиб ҳимоя қила олмаётган “Ливерпуль”да янги можаро пайдо бўлди. Аввалроқ, бош мураббий Юрген Клопп ва асосий тўпурар Муҳаммад Салоҳнинг муносабатлари ёмонлашгани айтилганди. Энди германиялик мураббий етакчи ғимоячи Виржил ван Дейкнинг қароридан ғазабланмоқда.
Виржил ван Дейк 5-тур учрашувида оғир жароҳат олганидан кейин клуб раҳбарияти унинг тўлиқ оёққа туриши учун етарлича вақт беришга қарор қилганди. Клопп жароҳат тўлиқ тузалиши, қайталанмаслиги ва ўйинчи ўзини тиклаб олиши учун унга кейинги мавсумгача вақт берганди.
Бироқ, яқинда Виржил ван Дейк ёзда бўладиган Европа чемпионатида Нидерландия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилишини билдирди. Унинг бу қарори “Ливерпуль” раҳбарияти ва шахсан Юрген Клоппга умуман маъқул келмади. Улар футболчини худбинликда ва шахсий манфаатлари клубдан устун қўяётганликда айбламоқда.
“Ливерпуль” асосий ҳимоячилар жароҳат олгани боис мавсумда кучли рақобатга дош бера олмаяпти.
Фикрлар