“Ливерпуль”да янги юлдуз порлайди

Юрген Клопп ўз юртидан янги футболчини таклиф қилди. “Хоффенхайм”нинг ёшлар жамоасида тўп сурган истеъдод эгаси Мелкаму Фрауендорф фаолиятини “Ливерпуль”да давом эттирадиган бўлди.

Ливерпулликлар 16 ёшли ярим ҳимоячини эркин агент сифатида қўлга киритди ва “Хоффенхайм”га уни тарбиялагани учун маълум миқдорда компенсация тўлайди холос.

Фрауендорф янги мавсумни “Ливерпуль” тизимидаги ёшлар жамоаларидан бирида бошлайди. Асли эфиопиялик бўлган Мелкаму ўз тенгқурлари орасида энг истеъдодли футболчилардан бири сифатида эътироф этилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!