"Ливерпуль"га португалиялик ҳужумчи келиши мумкин

"Вулверхэмптон" форварди Диогу Жота фаолиятини "Ливерпуль"да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда The Times нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, 23 ёшли португалиялик футболчи мерсисайдликларни қизиқтириб қўйган. Унинг айни дамдаги трансфер нархи эса 28 млн еврога баҳоланмоқда.

Жота "Вулверхэмптон" сафида 2017 йилнинг ёзидан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида 131 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 44 та гол ҳамда 19 та ассист ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!