"Ливерпуль"га қарши баҳс тен Хаг учун сўнггиси бўлиши мумкин!

"Манчестер Юнайтед"нинг еврокубокларни тарк этиши ортидан Эрик тен Хаг ҳам кучли босим остида қолди. "Manchester Evening News" нашрининг хабар беришича, агар МЮ "Ливерпуль"га қарши ўйинда ҳам шарманда бўладиган бўлса, Тен Хагнинг истеъфоси янада тезлашади.

Тез орада "Манчестер Юнайтед" янги соҳибига айланадиган Жим Ретклифф Грем Поттерни мураббийлик постида кўрмоқчи экани аввалроқ хабар қилинганди.

"Манчестер Юнайтед" айни дамда Англия чемпионати турнир жадвалида олтинчи ўринни эгаллаб турибди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!