"Ливерпуль"ни қизиқтириб қўйган бразилиялик футболчи ким?

"Севилья" клуби ҳимоячиси Диего Карлос "Ливерпуль"нинг қизиқишлар доирасига кирди. Бу ҳақда Estadio Deportivo нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, мерсисайдликлар скаутлари 27 ёшли футболчини йил бошидан буён кузатиб келишмоқда.

Бразилиялик футболчи “Севилья” сафида 2019 йилдан буён тўп суриб келяпти. У ўтган давр мобайнида андалусияликлар сафида 31 та ўйинда майдонга тушди. Ла Лига клуби унинг трансферини 75 млн еврога баҳоламоқда. Карлоснинг клуб билан амалдаги шартномаси эса 2024 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!