"Ливерпуль"ни тиз чўктирган Винисиус ўйиндан кейин нималар деди?
Европа Чемпионлар Лигаси чорак финалидан ўрин олган учрашувларга старт берилди. Ушбу босқичнинг марказий учрашувида "Реал" ўз майдонида "Ливерпуль"ни қабул қилди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Мазкур беллашувда ўзининг энг ёрқин ўйинларидан бирини намойиш этган Винисиус Жуниор дублни расмийлаштириб, жамоасига ғалаба келтирди. Ёш истеъдод ўйиндан кейин ўз фикрлари билдириб ўтди:
"Мен "Реал" логотипини эътироф этмоқчиман. Сабаби, бу дунёдаги энг яхши клуб. Ушбу кечани ҳеч қачон унутмайман. 10 балли тизимда ўзимга 10 балл қўйган бўлар эдим. Бугун жамоам учун боримни бердим ва бундан фахрланаман.
Биз бу натижага эришиш учун кўп ишладик. Зидан машғулотларда қилган ишларимизни ўйинда ҳам такрорлаш учун доим бизга психологик ёрдам беради".
20 ёшли вингер "Реал" - "Ливерпуль" ўйинининг энг яхши футболчиси, деб топилди.
Фикрлар