"Ливерпуль"нинг 11 футболчиси ҳамон таътилдан қайтмаган

"Ливерпуль" янги мавсумга тайёргарликларни бошлайди. 4 июль куни жамоа машғулотларга киришади. 

"Liverpool Echo" нашрининг хабар беришича, Ван Дейк, Алиссон, Александер-Арнольд, Салоҳ, Жота ва Фирмино каби асосий таркиб футболчилари ҳамон таътилдан қайтмаган. Янги келган Дарвин Нуньез ҳам дам олишда. 

Манбага кўра, 9 июлга қадар барча футболчилар базага қайтиши керак. 12 июль куни эса клуб "Манчестер Юнайтед"га қарши ўртоқлик ўйини ўтказади. Бу баҳсда катта эҳтимол билан ёшлардан иборат таркиб майдонга тушади. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!