Ads

 

Англия Лига Кубоги чорак финали доирасида "Ливерпуль" ўз майдонида "Лидс" футболчилари билан кураш олиб бориб, 2:0 ҳисобида зафар қучди

Учрашувнинг 67-дақиқасида захирадан майдонга тушган Бен Вудберн 81-дақиқада мерсисайдликларнинг иккинчи голига муаллифлик қилиб, жамоанинг мусобақа ярим финалига  чиқишига ҳисса қўшди. 

Бен Вудберн 17 ёшу 45 кунлигида гол киритиб, "Ливерпуль" тарихида гол киритган энг ёш футболчи сифатида қайд қилинди.