“Ливерпуль”нинг битими “Барса”ни емириб ташлади

“Барса”га деярли фойдаси тегмаган Филиппе Коутиньонинг шартномасидаги шартлар каталонияликларга ўтган мавсумда Жоржиньо Вейналдум ва Муҳаммад Салоҳни трансфер қилиш имконини бермагани маълум бўлди.

Мазкур шартномада “Барселона” 2021 йилнинг ёзига қадар “Ливерпуль” бошқа футболчиларини трансфер қила олмаслиги белгиланган экан.  Агар каталонияликлар бу қоидани бузганида футболчининг трансфер суммасига қўшимча равишда яна 93 миллион евро тўлаши керак бўлар эди.

Шу боис, “Барса” Вейналдум ва Салоҳни Каталонияга олиб кела олмаган. Бундан ташқари Коутиньонинг трансфери ҳам жуда қимматга тушган. 2018 йилда “Барса” хўжайинлари футболчи учун 120 миллион евро тўлаган. Бонуслар билан бу нарх янада кўтарилиши мумкин. Ҳозиргача, каталонияликлар бонус сифатида 40 миллион евро тўлаган. Агар бразилиялик юлдуз яна тўққизта учрашувда майдонга тушса, “Барса”даги ўйинлари сони 100 тага етади ва “Ливерпуль” яна 20 миллион евро бонус олади.

“Барселона” раҳбарияти ортиқча пул тўламаслик учун Коутиньони ёзда сотиб юбормоқчи. Бироқ, маоши катта футболчига бирорта жамоадан таклиф бўлаётгани йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!