“Ливерпуль”нинг энг зўр "топилмаси" аниқланди

The Athletic нашри экспертлари бош мураббий Юрген Клопп давридаги “Ливерпуль”нинг энг зўр трансферини аниқлади.

Унга кўра, мисрлик форвард Муҳаммад Салоҳнинг 2017 йили “Ром”дан харид қилиниши энг яхши трансфер сифатида қайд этилган.

Нидерландиялик ҳимоячи Виржил ван Дейкнинг 2018 йили “Саутгемптон”дан олиб келингани иккинчи ўринга лойиқ кўрилди.

Кучли учликдан беш йил муқаддам “Рома”дан таклиф этилган дарвозабон Алиссон Бекер трансфери жой олди.

Муваффақиятли трансферлар қаторига Садио Мане, Эндрю Робертсон, Жоэль Матип, Жоржиньо Вейналдум, Фабиньо, Иброҳим Конате ва Доминик Собослаи ҳам киритилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!