"Ливерпуль"нинг иши "енгил" битиши мумкин

"Брайтон" ярим ҳимоячиси Мойсес Кайседо яқин орада жамоасини ўзгартириши мумкин. Football Insider маълумотларига кўра, эквадорлик футболчи ўзига қизиқиб қолган "Ливерпуль"га ўтмоқчи.

Манбага кўра, футболчи аллақачон ўз истагини яқинларига айтган. Аввалроқ эса "Брайтон" 21 ёшли ярим ҳимоячи учун тахминан 80 миллион евро талаб қилиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Бундан ташқари, Лондоннинг "Челси" клуби ҳам Кайседонинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

Эквадорлик футболчи жорий мавсум АПЛда 1 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!