LMA Пеп Гвардиола ва Юрген Клоппга маҳсус унвон топширди
Англия мураббийлар лигаси (LMA) "Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола ва "Ливерпуль" устози Юрген Клопп LMA шон-шараф унвони билан тақдирлади.
Иккала мутаҳассисга мураббийлар лигаси томонидан қўлда тайёрланган маҳсус кумуш идиш тақдим этилди.
"Англия футболи шон-шараф залидан ўрин олиш мен учун катта шараф бўлди, ўзимни миннатдорчилигимни изҳор этишга сўз топа олмаяпман," - дея айтиб ўтди Гвардиола.
"Шундай мураббийлар қаторида бўлиш ҳақиқатан ўзгача туйғу. Бугун оилам ва ёрдамчиларим мен билан бирга бўлишди, чунки бу бизнинг оиламиз учун жуда ажойиб дамлар," - дейди Клопп.
Фикрлар