“Loko Cup” болалар футбол фестивалидан фоторепортаж
Ads

Хабарингиз бор, кеча, 20 декабрь куни “Локомотив” футбол клуби “Loko Cup” илк болалар футбол фестивалини ташкил этди.

Илк “Loko Cup” фестивали пойтахтимиздаги Тошкент Ахборот Технологиялари университети спорт саройида ташкил этилди.

Унда “Локомотив” футбол клубининг Тошкент шаҳри, Сурхондарё вилояти ва Наманган вилоятида жойлашган жамоалари,Тошкент шаҳридан “Спартак” клубининг 2009-2010 йилларда туғилган ёшлардан иборат жамоалари ва “Локомотив” футбол мактаби қошидаги 2011-2012 йилларда туғилган “Loko Junior”, “Loko Kids”, “Chempionchik”, шунингдек, Наманганнинг “Умид” жамоаси ҳам иштирок этишди.

Беллашувлардан фоторепортаж