"Локомотив" - "Металлург" учрашувига оид 20 факт

Кеча Олий лиганинг яна 3 та ўйини бўлиб ўтди.

"Локомотив" Тошкентда "Металлург"ни қабул қилиб йирик 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Биз мазкур ўйинга оид 20 та фактни эътиборингизга ҳавола этамиз.

1. Ушбу жамоалар Олий лига доирасида 24-марта тўқнаш келишди.

2. "Локомотив" Бекободликлар устидан 14-марта ғалаба қозонди. "Металлург" ҳисобида 3 та ғалаба мавжуд бўлса, қолган 7 беллашувда муроса кўчаси танланган.

3. "Локо" ва "Металлург"нинг охирги 3 ўйинида дуранг қайд этилаётган эди.

4. Бекободликларнинг "темирйўлчилар" билан ўйинлардаги ғалабасиз cерияси 10 ўйинга етди.

5. "Металлург" "Локомотив" майдонида ўтказилган 12 ўйинда бирор марта ҳам ғалаба қозона олмаган.

6. "Локомотив" "Металлург" устидан бешинчи марта йирик ҳисобда зафар қучди.

7. "Темирйўкчилар" ушбу мавсумни ўз майдонидаги ўйинларни мағлубиятсиз якунлашди. Жамоа 13 ғалаба ва 2 дуранг қайд этди.

8. "Локомотив" мавсумдаги ва ўз майдонидаги ғалабали cериясини 3 ўйинга етказиб олди.

9. "Металлург" меҳмондаги охирги 9 ўйинни ғалабасиз якунлади. Жамоа уч ўйинда дуранг ўйнаб, 6 тасида имкониятни бой берган.

10. "Темирйўлчилар" ушбу мавсумдаги тўққизинчи йирик ғалабаларини қўлга киритишди.

11. "Металлург" эса ушбу мавсумдаги иккинчи йирик мағлубиятини қабул қилди. Бекободликлар бундан олдин меҳмонда "Насаф"га ҳам йирик ҳисобда ютқазиб қўйишган эди.

12. "Локо" ярим ҳимоячиси Олег Зотеев мавсумдаги 25 ўйинида 3-голини киритди.

13. Мезбонлар ярим ҳимоячиси Садриддин Абдуллаев эса мавсумдаги илк голига муаллифлик қилди. У бунинг учун 9 та ўйин ўтказди.

14. "Темирйўлчилар"нинг яна бир ярим ҳимоячиси Марат Бикмаев эса 26-учрашувда иштирок этиб, 12-марта рақиблар посбонларини ранжитди.

16. Чемпионат тўпурари бўлиб турган Темурхўжа Абдухолиқов 28-беллашувда иштирок этиб, ҳисобидаги голлари сонини 22 тга етказиб олди.

17. Меҳмонларнинг ягона голини киритган Зохид Абдуллаев ҳисобидаги голлар 18 тага етди. Ҳужумчи кеча 27-ўйинини ўтказган эди.

18. "Локомотив" ўз тарихида илк бора мамлакат чемпионига айланди.

19. "Темирйўлчилар" ўтган мавсумда 74 очко билан 2-ўринни эгаллашган бўлса, бу йил чемпионат тугашига бир тур қолганида 71 очко билан муддатидан аввал чемпионликни ҳал қилиб қўйишди.

20. Охирги факт: "Металлург" ушбу мавсумда Тошкентнинг 4 та жамоаси билан меҳмондаги ўйинларда атиги 1 очко жамғарган.

Фурқат Юсупов тайёрлади

 

Блогдаги бошқа мақолалар

"Локомотив" - "Металлург" учрашувига оид 20 факт

"Арсенал"дан "Манчестер Юнайтед"га ўтган 7 футболчи

"Шўртан" - "Қўқон-1912" учрашувига оид 10 факт

Златан Ибрагимовичнинг рекордлари (1-қисм)

"Олмалиқ" - "Пахтакор" учрашувига оид 10 факт

ЛА ЛИГА ТАРИХИДА ГОЛ УРИШ БЎЙИЧА РЕКОРДЛАР (1-ҚИСМ)

"НЕФТЧИ" - "ҚИЗИЛҚУМ" УЧРАШУВИГА ОИД 10 ФАКТ

РУНИ ЭНГ КЎП ГОЛ УРГАН 7 ЖАМОА

"БУНЁДКОР" - "НАВБАҲОР" УЧРАШУВИГА ОИД 10 ФАКТ​​​​​​​

"МАШЪАЛ" - "БУХОРО" УЧРАШУВИГА ОИД 10 ФАКТ

"МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД" - "АРСЕНАЛ" ТЎҚНАШУВИДА ЭНГ КЎП ГОЛ УРГАН 7 ФУТБОЛЧИ

ЛА ЛИГА ТАРИХИДА ГОЛ УРИШ БЎЙИЧА РЕКОРДЛАР (2-ҚИСМ)​​​​​​​

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!