"Локомотив" - "Насаф" учрашувига оид билишингиз керак бўлган маълумотлар

CHERY AUTO

Суперлигада юзага келган танаффус ҳам ўз ниҳоясига етди. "Насаф" чемпионатдаги юришини пойтахтда давом эттиради. "Aждарлар" 13-турда Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси билан куч синашади. Беллашув бугун соат 20:00да «Локомотив» стадионида бўлиб ўтади. Қаршиликлар матбуот хизмати учрашувга оид маълумотларни тақдим этди.

Ўзаро учрашувлар тарихидан

Tecno

Ушбу жамоалар Ўзбекистон чемпионатида шу кунгача 32 бор куч синашишган. Устунлик «аждарлар» томонида. Бўлиб ўтган 15 ўйинда "Насаф" вакиллари, 11 ўйинда эса «темирйўлчилар» зафар қучишган. 6 беллашувда эса дуранг натижа қайд этилган. Тўплар фарқи 44-33 га тенг.

Ўзаро учрашувларда қайд этилган энг юқори ҳисоблар бир хил кўринишда: «Насаф» – «Локомотив» 5:1, «Локомотив» – “Насаф” 5:2.

Жамоалар сўнгги ўзаро ўйинни 2020 йили 3 декабрь куни Қаршидаги "Марказий" стадионида ўтказган. Бу учрашувда ҳисоб очилмаган.

Эътиборингизга, жамоалар иштирокидаги сўнгги беш учрашувнинг натижаларини ҳавола қиламиз:

03.12.2020. Насаф — Локомотив 0:0

27.08.2020. Локомотив — Насаф 0:4

17.08.2019. Локомотив — Насаф 1:0

26.05.2019. Насаф — Локомотив 0:1

18.07.2018. Локомотив — Насаф 3:1

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!