"Локомотив" "Ал Ваҳда" билан ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда (фото)

Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони бу йил ҳам ОЧЛдаги илк учрашувини худди ўтган йилдаги каби БААнинг “Ал Ваҳда” клубига қарши ўтказади. 4 март куни ТТЗ даҳасидаги “Локомотив” стадионида кечадиган баҳс соат 16:00 да бошланади.

“Темирйўлчилар” бугун ўйин бўладиган стадионда машғулот ўтказишди. Барча футболчиларнинг кайифияти чоғ ва ҳамма бўлажак баҳсга жиддий тайёргарлик кўрмоқда.

IMG_1230

Эртага ўйинолди расмий машғулот ўтказилади. “Локомотив” соат 15:00дан бошлаб шуғулланади ва бу жараён бир соат давом этади.

“Ал Ваҳда” машғулоти 16:00да бошланади. Ҳар икки машғулотнинг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ вакиллари учун очиқ бўлади.

IMG_1159

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!