"Локомотив" бош мураббийи Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичидаги рақиблари ҳақида қандай фикрда?

Тошкентнинг “Локомотив” клуби Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичидаги рақибларини билиб олди. “Е” гуруҳида “Қизилқум”, “Динамо” ва “Зомин” билан беллашади.

“Локомотив” бош мураббийи Денис Коростиченко Sports.uz сайтига қуръа ҳақида шундай деди:

“Қуръа ҳақида тўхталсак, яхши гуруҳга тушдик. Ўзига яраша кучли рақиблар – “Қизилқум”, “Динамо” ва “Зомин”. Ўтган йили “Зомин” билан ўйнаганмиз ва ўшанда дуранг бўлган. Бу ҳам яхши жамоа. “Қизилқум” Суперлига клуби. Бизни гуруҳга тушгани яхши бўлди. “Динамо” про лигада бизнинг асосий рақобатчимиз. Қуръадаги гуруҳларда фақат охирги гуруҳга тушунмадим. Барчаси биринчи лига ва про лига клубларидан ташкил топган.

“Локомотив”да барча мақсадлар жиддий. Суперлигага қайтишимиз керак. Шу боис про лигада барча учрашувда яхши натижа кўрсатишга ҳаракат қиламан. Албатта, Ўзбекистон Кубогида ҳам курашамиз. Кубокда олдингидек максимал даражада курашамиз”, - деди Денис Владимирович.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!