Аввал хабар берилганидек, “Локомотив” ҳозирда Беларусь пойтахти Минск шаҳрида ўқув-машғулот йиғини олиб бормоқда.

“Темирйўлчилар” бугун мазкур йиғин доирасидаги илк назорат учрашувини ўтказишади. Жамоамизга Могилёв шаҳрининг “Днепр” жамоаси рақиблик қилади. Учрашув Минск шаҳридаги “Торпедо” ўйингоҳида бўлиб ўтади. Унинг бошланиш вақти – 16:00.

Таъкидлаш жоиз, “Днепр” Беларусь юқори дивизиони иштирокчиси бўлиб, айни пайтда мусобақа жадвалида 16 жамоа орасида 11-ўринни банд этиб турибди.