"Локомотив" бугун Қатарда "Ал-Райян" меҳмони бўлади
Бугун Ўзбекистон Суперлигасининг амалдаги чемпиони ҳисоблангн Тошкентнинг «Локомотив» клуби Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 2-турида Дохада Қатарнинг «Ал-Райян» жамоаси меҳмони бўлади.
Таъкидлаш керакки, ушбу жамоа Қатарнинг энг номдор жамоаларидан бири ҳисобланади. Таҳаллуси "шерлар". Ушбу жамоа ўз тарихида 8 маротаба мамлакат чемпионлигини қўлга киритган. Уларнинг сўнгги чемпионлиги 2015/16 мавсумга тўғри келади. "Ал-Райя"н ўз уй ўйинларини "Жассим бин Ҳамад" стадионида ўтказади. Эътиборлиси, Қатар терма жамоаси ҳам ўз учрашувларини айнан мана шу аренада қабул қилади.
20:35. "Ал-Райян" (Қатар) – "Локомотив" (Ўзбекистон)
Доҳа. «Жассим бин Ҳамад» стадиони
Бош ҳакам: Ҳироюки Кимура (Япония)
Фикрлар