Ads

Хабарингиз бор Тошкентнинг "Локомотив" клуби шу кунларда Туркияда иккинчи хориж йиғинини давом эттирмоқда. Клуб матбуот хизматининг хабар беришича "темирйўлчилар" бугун мазкур йиғин доирасидаги сўнгги назорат беллашувини ўтказишади.  

Бугун "Локомотив" жамоасига Украинанинг "Олександрия" клуби рақиблик қилади. Мазкур жамоа шу номдаги шаҳар шарафини ҳимоя қилади. Сўнгги йилларда ўз натижаларини яхшилаб келаётган "Олександрия" охирги 2 мавсумда Европа Лигаси мусобақаси саралаш босқичларида иштирок этди. Ўтган йилги мавсумни эса ўз чемпионатида 5-поғонада якунлади. 

Эслатиб ўтамиз, "Локомотив" - "Олександрия" учрашуви Тошкент вақти билан соат 19:30да старт олади.