"Локомотив" Дилшод Жўраев билан келишувга эришди

Биринчи даврани кўнгилдагидек ўтказа олмаган “Локомотив” клуби ёзги трансфер ойнаси вақтида селекцияда фаол бўлиши ва таркибини кучайтириши кутилмоқда. Бу борада клуб аллақачон самарали ишларни бошлаб юборган.

Бизга маълум бўлишича, “Локомотив” клуби 32 ёшли ярим ҳимоячи Дилшод Жўраев билан келишувга эришган. Унинг охирги жамоаси “Бухоро” эди. Аммо бу йил биринчи даврада у бирор-бир клубда кўриниш бергани йўқ. Айни пайтда Жўраев бор эътиборини янги клубига қаратган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Mahmud Ttww
04/07/2024 08:02
Яна битта ярим бобой